Жамият | 15:05 / 16.11.2016
3810
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобус 500 метр чуқурликдаги жарга қулади

Хитой жанубидаги Юньань вилояти ҳудудида ҳаракатланган микроавтобус 500 метр чуқурликдаги жарликка қулади. "Синьхуа" агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.

Воқеа Чжаотун шаҳар округининг Юншань уезди ҳудудида рўй берган. Хабар қилинишича, микроавтобус 8 кишига мўлжалланганди ва меъёридан ортиқ одам олганди.

Айни вақтда микроавтобусда авариядан олдин неча киши бўлгани ўрганилмоқда. Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид