Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон автобус ва микроавтобус импортини деярли уч баробарга оширди
2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонга келтирилган автобус ва микроавтобуслар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли уч баробарга кўпайган.
Фото: Тошшахартрансхизмат
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида 9 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 126,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган жами 1 491 дона автобус ва микроавтобуслар импорт қилинган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 974 донага кўп бўлиб, импорт ҳажми 2,9 баробарга ошгани қайд этилган.
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонга энг кўп автобус ва микроавтобус етказиб берган давлатлар қуйидагича бўлди:
- Хитой – 1 354 дона;
- Россия – 87 дона;
- БАА – 22 дона;
- Германия – 8 дона;
- бошқа давлатлар – 20 дона.
Импорт ҳажмининг бундай суръатда ўсиши республикада жамоат транспорти паркларини янгилаш ва кенгайтириш ишлари фаол давом этаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
15:40 / 07.02.2026
40 ёшдан кейин ота бўлганлар улуши 7 фоиз — статистика
13:53 / 07.02.2026
Ўзбекистонликлар таълимга 39 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
12:57 / 07.02.2026
Ўзбекистонда 1000 аҳолига 31 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади
11:51 / 07.02.2026