22:52 / 18.11.2016
4977

Туркия 2014 йилдан бери Ироққа минглаб юк машина гуманитар ёрдам жўнатган

Туркия Ироқда биринчи марта ИШИД хавфи пайдо бўлган 2014 йил июнидан бери бу мамлакатга минглаб юк машина гуманитар ёрдам жўнатган, деб айтди Туркиянинг Эрбилдаги бош консули Мехмет Акиф Ином Мўсулни тарк этган ва қочқинлар лагерларида жойлаштирилганларга гуманитар ёрдам ортилган 108 та юк машинаси юбориш маросимида.

Иномнинг айтишича, аҳоли террорчилар қўлига ўтган Мўсулни тарк этишни бошлаганда Туркия ушбу ҳудудга биринчи бўлиб гуманитар ёрдам жўнатган.

Дипломатнинг айтишича, Мўсулни озод қилиш операцияси вақтида унинг атрофидаги аҳоли пунктларини 50 минг киши тарк этган.

"Уларнинг барчаси ёрдамга муҳтож. Туркия Қизил яримой жамияти ва Туркия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бошқармаси уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун барча кучларини сафарбар қилдилар. Охирги ой ичида ҳудудга 20 та гуманитар ёрдам ортилган юк машинаси жўнатилган. Бугун биз яна 108 та юк машинаси юборяпмиз", деб айтди Ином. 

Иномнинг айтишича, Туркия мўсуллик биродарларига имконияти чегарасида ёрдам беришни давом эттиради.

 

Top