Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тулада 5 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод озодликдан маҳрум этилди
Россиянинг Тула шаҳрида 5 кишини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилди.
30 ёшли, Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиев устидан суд маҳкамаси 8 июнда бошланган. 24 июнда прокуратура Шералиевни стационар мажмуавий руҳий-писихиатрик экспертизадан ўтиши ҳақида илтимос билдирган, чунки дастлабки тергов вақтида бу текширув ўтказилмаган. Суд прокурорларнинг илтимосини қондириб, судланувчини Сербский номидаги институтда руҳий-психиатрик текширувдан ўтказилишини белгилаган. Текширув судланувчини ақли расо деб топган.
"Суд тергов томонидан тақдим қилинган исботларга рози бўлди ва Шералиевга нисбатан жазо ҳукмини чиқарди ҳамда у содир этган жиноятлар бўйича унга қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида жазони ўташ билан озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Бундан ташқари, жабрланувчи фойдасига маънавий зарарни қоплаш мақсадида Шералиевдан 3,5 млн рубль ундириб берилган", дейилди хабарда.
2015 йил 30 май куни Туладаги Косая Гора посёлкасидаги уйлардан бирида икки аёл ва уч боланинг жасадлари топилган. 10 ва 11 ёшдаги қизлар ва уларнинг 5 ёшли укалари, болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси жиноят қурбонлари бўлганлар. Ҳалок бўлган болаларнинг 8 ёшли укаси ва аёллардан бирининг 38 ёшли хуштори шифохонага етказилган. Қотилликда гумон қилиниб Россияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Жиноий иш "5 киши, улардан 3 нафари балоғатга етмаган бола бўлганлиги, бошқа жиноятни яшириш мақсадида алоҳида шафқатсизлик билан ўлдириш", "жиноятни яшириш мақсадида икки кишининг ҳаётига қасд қилиш", "14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан амалга оширилган жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари", "ўғриликни содир этишга уриниш" моддалари бўйича олиб борилган. Бу жиноятлар бўйича белгиланадиган максимал жазо умрбод озодликдан маҳрум этишдан иборат.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026