Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда поезд издан чиқиб кетиши оқибатида 63 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди издан чиқиб, унинг 14 вагони ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлган кишилар сони 63 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяни Франс Пресс агентлиги хабар тарқатган.
Дастлабки хабарларда 30 киши қурбон бўлгани ва 150 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
"Қурбонлар сони ўсди ва ҳозирда 60 нафарга етди, яна 150 киши турли даражада жароҳатлар олган", — деган Канпур шаҳри (Уттар-Прадеш штати) полицияси бошлиғи Закий Аҳмад.
Ҳодиса Пукраян шаҳри яқинида рўй берган. Ҳодиса сабаби аниқ эмас, баъзи манбаларга кўра, рельсдаги бузилишлар ҳалокатни келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026