Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда трансформатор нимстанциясида ёнғин содир бўлди
Фото: nuz.uz
19 ноябрь, шанба куни кечқурун Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманларида айрим мавзелар электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда nuz.uz сайтида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, бу ҳолат трансформатор нимстанциясида содир бўлган ёнғин ортидан келиб чиққан.
Ёнғин суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирилган.


Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги диспетчер хизмати хабарига кўра, тез вақт ичида ёнғин тўлиқ бартараф этилган ва унинг сабаблари аниқлаш ишлари бошланган.
«Мутахассислар бу ҳудуд аҳолисига электр қайтиши учун барча чораларни кўришмоқда», - дея маълум қилган диспетчер.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
12:38
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025