Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen ўз электрокарлари учун аккумулятор фабрикасини қуради
Европанинг автоишлаб чиқарувчиси бўлмиш Volkswagen компанияси электрокарлар учун аккумулятор ишлаб чиқарувчи хусусий корхонасини ишга тушириши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Volkswagen компанияси жума куни касаба уюшмалари билан 30 минг нафар ходими бўшатилиши ҳақида келишиб олган эди. Янги фабрикада 9 минг нафар янги ишчи ўрин яратилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Германиянинг Volkswagen компанияси касаба уюшмалари билан 23 минг нафар иш ўрнини қисқартириш ва 3,7 млрд евро маблағни иқтисод қилиш борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди. Касаба уюшмалари раҳбариятнинг электрокарлар ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари барпо этиш хусусида берган ваъдаларига ишонган ҳолда, айни қарорга розилик билдирган.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
00:22 / 15.12.2025
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
09:43 / 11.11.2025