14:53 / 23.11.2016
11336

Марс сайёрасида улкан музлаган денгиз топилди

Фото: NASA Univ. of Arizona

Америка ва Канада геофизиклари Марс юзаси остига яширинган, музлаган сувдан иборат улкан денгизни топишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида Geophysical Research Letters журналида берилган тадқиқот хулосаларига асосланиб, НАСА маълум қилди

Сув музи (50-80 фоиз), қум ва газлардан иборат қатлам Утопия тизмаларининг ғарбий қисми юзасидан 1-10 метр чуқурликда жойлашган. Музлаган ҳовуз 80-170 метр қалинлик ҳамда 14,3 минг куб километр ҳажмга эга. 

Олимлар музлаган денгизни SHARAD (Shallow Radar) радиолокатори ва MRO (Mars Reconnaissance Orbiter) орбитал станцияси ёрдамида топишга муваффақ бўлишди. 

MRO орбитал қурилмаси 2005 йилда Марсга йўналтирилган, 2006 йилда эса Қизил сайёрага етиб борган. 2008 йилда унинг асосий миссияси якунланган, бироқ НАСА зонд фаолиятини давом эттирди. Қурилма сайёра юзаси съёмкаларидан ташқари, роверлардан Ерга сигнал узатишда ҳам иштирок этади. 

Top