Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олмалиқ»ни 2008 йилдан буён бошқариб келган Игорь Шквирин истеъфога чиқарилди
«Олмалиқ» раҳбарияти жамоани 9 йилдан буён бошқариб келган бош мураббий Игорь Шквиринни истеъфога чиқарди.
Маълум қилинишича, Виктор Кумиков кончиларнинг янги бош мураббийига айланди.
Кейинги йилларда Қозоғистонда фаолият олиб борган Виктор Кумиков ўз вақтида Қаршининг «Насаф», Муборакнинг «Машъал» клубларида ишлаганди.
Маълумот учун, Игорь Шквирин «Олмалиқ» клубини Олий Лигага қадам қўйган 2008 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Жамоа 2016 йилги мавсумни 13-ўринда якунлади ва раҳбарият мураббийга жавоб беришга қарор қилди.
Октябрь ойида «Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквириндан бўшаш ҳақида ариза сўралгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026