Жаҳон | 14:13 / 25.11.2016
7951
2 дақиқада ўқилади

Япония ўз ҳудудида Америка ракета мудофаасини жойлаштириш борасида ўйланмоқда

Фото: US Department of Defence

Япония ўз ҳудудида Американинг THAAD ракета мудофаа тизимини жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Шимолий Корея томонидан салоҳиятли таҳдиднинг юзага келиши мумкинлиги кўрсатилмоқда. Yomiuri online'да шу ҳақида маълум қилинди. 

Япония мудофаа вазири Тимоми Инадо жорий йилнинг декабрида THAAD комплекси имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Тинч океанидаги Гуам оролига ташриф буюради.

Шундан кейин, молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, янги тизимни харид қилиш ёки ундан воз кечишга доир якуний қарор қабул қилинади. 

Шу йилнинг 19 августида япон мудофаа вазирлиги 2017 йил учун 51 миллиард доллар миқдоридаги рекорд бюджетга сўров берган. Молиявий воситаларни ҳаво мудофаа тизимларини модернизациялаштириш, янги қурол намуналарини ишлаб чиқиш ва хориждан замонавий ҳарбий техника харид қилишга сарфлаш режалаштирилмоқда. 

THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) тизими ўрта радиусда ҳаракатланаётган ракеталарни юқоридан ушлашга мўлжалланган. Бир комплекс баҳоси 1,25 миллиард долларни ташкил қилади. 
 

Мавзуга оид