Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландия ҳукумати Британия супермаркетлар тармоғини судга берди
Фото: Getty Images
Исландия ҳукумати Британиянинг Iceland Foods супермаркетлар тармоғини мамлакат номини товар белгиси сифатида ишлатгани туфайли судга берди. Бу ҳақда давлат ҳукумати хабарида айтилди.
“Исландия ҳукумати мамлакат корхоналари ва аҳолиси номидан Британиянинг Iceland Foods супермаркетлар тармоғини судга бергани ҳақида маълум қилади. Бу давлат компанияларининг “Исландия” сўзини ўз маҳсулот ва хизматларига нисбатан ишлатиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди”, - дейилади баёнотда.
Сўнгги йилларда Исландия ҳукумати Iceland Foods билан савдо номини ўзгартириш бўйича бир неча бора музокара ўтказди. “Минг афсуски, бу ҳаракатлар ҳеч қандай натижа олиб келмади. Супермаркетлар тармоғи томонидан қўйилган талаблар бизга умуман тўғри келмайди. Энди ҳаммаси судда ҳал бўлади”, - хабар қилинган релизда.
Исландия ҳукумати Европа иттифоқининг интеллектуал мулк бўйича муассасаси ушбу товар белгисини бекор қилишига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026