19:21 / 25.11.2016
13051

Назарбоев Остона шаҳри номини ўзгартириш ғоясига ўз муносабатини билдирди

Фото: AkordaPress

Қозоғистон президенти “Россия 24” телеканалига интервью бериб, мамлакатнинг саноат-инновацион ривожи салмоғи, давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди, хабар бермоқда NUR.KZ Акорда’га таянган ҳолда.
Қозоғистон президенти суҳбат давомида мамлакат пойтахтининг ребрендинги масаласига ҳам тўхталди. 

“Мен бу ерда яшайман ва ҳамма нарсани эшитаман. Мен бунга жавоб бергандим... Ҳамма Остонани билади. Бу бренд. Шу сабабдан унинг номини ўзгартиришнинг кераги йўқ. Остонада 21 асрдаги илк ЕХҲТнинг саммити бўлиб ўтди. Осиё қишки ўйинлари ўтказилди. Энди бутунжаҳон EXPO-2017 бўлиб ўтади. Бунинг барчаси Қозоғистон билан боғлиқ, бироқ ҳаммасида – Остона номи янграйди. Буни ўзгартиришнинг нима кераги бор?”, - деди Назарбоев интервью давомида.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни парламент депутатлари ҚР мустақиллигининг 25-йиллиги декларациясини қабул қилишди. Унда Остона номини ўзгартириш ҳақида сўз юритилади. Пойтахт номида Нурсултон Назарбоев исми акс этиши тахмин қилинганди.
 

Top