00:05 / 25.11.2016
8791

Сўровнома: Tribuna.uz ўқувчилари ЕЧЛ 5-турининг энг яхши голини аниқлашди

Фото: UEFA.com

Tribuna.uz сайти Чемпионлар лигасининг 5-турида киритилган энг яхши голни аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Сўровнома натижалари билан танишинг:

1. Лионель Месси, 64 фоиз – футболчи Неймар томонидан етказиб берилган тўпни "Селтик" дарвозасига аниқ йўллаб, "Барселона"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

2. Женк Тосун, 9 фоиз – "Бешиктош" ҳужумчиси "Бенфика"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган жамоасининг ажойиб "камбек" қилишига пойдевор яратиб берди. 

3. Хосе Изкердо, 8 фоиз – "Брюгге" ярим ҳимоячисининг "Лестер" дарвозасига киритган ажойиб голи фақатгина ҳисобни қисқартирди, холос. Якунда жамоа 5та учрашувнинг барчасида мағлуб бўлиб, 0 очко билан 4-ўринда қолиши аниқ бўлиб қолди. 

4. Леонардо Бонуччи, 7 фоиз – "Ювентус" ҳимоячиси Испаниянинг кучли жамоаларидан бири бўлган "Севилья" майдонида туринликларга ғалаба олиб келган голни ажойиб тарзда киритишга муваффақ бўлди. 

5. Кристиан Нобоа, 5 фоиз – "Ростов" ярим ҳимоячиси бўлган эквадорлик футболчи жарима тўпини аниқ амалга ошириб, "Бавария" мағлубиятига сабаб бўлган голни киритди. 

6. Нельсиньо, 4 фоиз – "Бенфика" ярим ҳимоячиси чиройли голларга бой бўлган "Бешиктош"га қарши ўйинда эҳтимол фаолиятидаги энг чиройли голни киритди. 

7. Николас Пареха, 2 фоиз – "Севилья" ҳимоячиси дунёнинг энг кучли ҳимоя чизиғига эга жамоаларидан бири бўлган "Ювентус" дарвозасига ҳимоячиларга хос бўлмаган тарзда чиройли гол киритди. 

Top