Фан-техника | 18:10 / 26.11.2016
24745
4 дақиқада ўқилади

Time журнали: 2016 йилнинг энг яхши ихтиролари

Time журнали эътирофига кўра, Барби қўғирчоқларидан Хитой космик лабораторияси, ширин картошкадан лего-протезларигача бўлган жорий йилнинг энг яхши ихтироларини эътиборингизга тақдим этамиз. Энг ёқимлиси шундаки, бу келажак маҳсулоталарини шу кунларда харид қилиш мумкин!

1. Flyte компаниясидан муаллақ турувчи чироқ. У электромагнетизм ва энергияни симсиз узатиш орқали ишлайди.

2. Morpher компаниясидан велосипед учун йиғилувчи дубулға. Оддий дубулғалар каби яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади, шунингдек, ноутбуклар учун сумкага ҳам сиғади.

3. Tesla ва SolarCity’дан қуёш батареялари. Эндиликда уй кўринишини бузиб турувчи панеллар эмас, балки чиройли том кўринишида бўлади.

4. Ўз-ўзини боғловчи Nike Hyperadapt 1.0 кроссовкалари. Энди боғичларга кўп вақт йўқотишни кераги йўқ, тугмага босилса бўлди.

5. AP Thailandдан нотўғри шаклдаги футбол майдонлари. Гавжум Бангкок шаҳридаги фойдаланилмаётган ерларни спорт майдонларига айлантиради.

6. PlayStation VR виртуал реалликга тушишнинг арзон ва осон йўли. Бизнинг оламимиз энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди...

7. Hmbldt Vape Pens тиббий марихуана ингаляторлари. Уйқусизлик ёки бош оғриғига қарши фойдаланиладиган дори воситалари ўрнини босади.

8. Hello Sense қўнғироқли соати сиз ухлаётган хонадаги ҳароратни, ёруғликни, намликни ва ҳавонинг сифатини ўлчай олади. Шунингдек, уйқу циклларини назорат қилиб, энг мос вақтда сизни уйғотиши мумкин.

9. Goodyear компаниясидан айланувчи Eagle 360 сферик шиналар. Ҳа-ҳа, улар ғилдиракни қайтадан ихтиро қила олишди.

10. Quip электрон тиш чўткаси. Технология нуқтаи назаридан, барча нарса эскича қилинган, лекин инновацион дизайн Apple маҳсулотлари мухлисларига бағишланган.

11. Eatwell Assistive Tableware идишлари ақлий имкониятлари камайган инсонларга, мисол учун Альцгеймер касаллиги билан оғринганларга ёрдам бера олади.

12. Ikea Foundation компаниясининг эшик қулфлари ва қуёш батареялари билан жиҳозланган Better Shelter лойиҳаси вақтинчалик бошпаналарини тақдим этди. Уларни йиғилган кўринишда кўчириш ва ИКЕА жавонлари каби бир неча соатларда қайта йиғиб олиш мумкин.

13. Dyson Supersonic соч қуритгичи. Паст овозда ишлайди, сочларни тезроқ қуритади ва уларга зарар етказмайди.

14. Олов ранг ширин картошка. Африка мамлакатларидаги А витамини етишмайдиган болалар учун махсус ўстирилади.

15. Dji Mavic Pro дрони — энг кичкина оммабоп дронлардан ҳисобланади, йиғма кўринишда эса кафтга ҳам сиғади.

16. Arc InstaTemp термометри — ўз аналогларидан қизиқ дизайни ва самарадорлиги билан фарқланади. У тана ҳароратини 2,5 см масофада 2,5 сонияда ўлчай олади, шунингдек, ҳарорат кўтарилишини эса қизил, сариқ ёки яшил рангларда акс эттиради.

17. Minimed 670g «Сунъий ошқозон ости бези». Диабетга чалинганлар ҳаётини енгиллаштиришга, яъни автомат тарзда қондаги шакар миқдорини аниқлаш ва инсулин билан таъминлашга қаратилган.

18. Tiangong-2 Хитой космик лабораторияси.

19. IKO протез қўллари — Карлос Артур Торресом томонидан махсус болалар учун ишлаб чиқилган бўлиб, у билан LEGO маҳсулотларини ўйнаш мумкин.

20. Chevrolet Bolt электромобили.

21. UNICEF Kid Power Band билакузуги болаларга дунёни ўзгартириши мумкинлигини ҳис этишга ёрдам беради. 

22. Apple AirPods симсиз қулоқчинлари — қулоқларга қўйилганда автомат тарзда сизнинг iPhoneнингизга уланади.

23. Amazon Echo симсиз спикери. Унинг ичида Сирининг рақобатчиси Алекса яшайди. У ёрдамида Uber таксисини чақириш, ўз уйингиздаги чироқларни ўчириш ёки пицца буюртма қилиш мумкин.

24. Wynd шахсий ҳаво тозалагичи — портатив фильтр бўлиб, ҳаводаги барча ифлосланишларни ютади.

25. Барби қўғирчоқларининг янги тўпламида ниҳоят, улар оддий одамларга ўхшашади.

Мавзуга оид