Қозоғистонлик олти яшар қизча мўъжиза сабаб музли чўлда тирик қолди
Қозоғистоннинг Олма ота вилоятидаги Жамбил туманида яшовчи олти яшар Саул деган қизча бутун бир тунни музли чўлда ўтказиб, мўъжиза сабаб тирик қолди. Унинг укаси ва онаси совуқдан музлаб, ҳалок бўлишди. Бу ҳақда "Время" газетаси ёзмоқда.
42 яшар Венера Алимбекова чорва боқарди. 21 ноябрь куни "Асубай" деҳқон хўжалиги раҳбари Окмет Асубаев чўпонларни бошқа ерга кўчиришга аҳд қилди. Аёл унинг қўл остида ишларди.
Чўл жуда ҳам совуқ эди. КамАЗ юк машинасининг ёқилғиси музлаб қолди ва машина ярим йўлда қолиб кетди. Венера билан бирга унинг иккита фарзанди ҳам бор эди: 3 яшар Алишер ва 6 яшар Саул. Болалар хархаша қилишни бошлади ва аёл пиёда йўлга тушишга аҳд қилди.
Улар билан бирга ишчи Мукай Сулейменов йўлга тушди. Қишлов жойигача 3 км.ли йўл эди. Ярим йўлда оила чарчади ва шу ерда Мукайни кутадиган бўлишди.
Бўрон бошланиб, Мукай йўлдан адашиб қолди ва фақат тонгга яқин қишлов жойига етиб борди. Чўпонлар шу заҳоти аёл ва унинг болаларини қидириб кетишди. Аммо кеч бўлган эди: оилани музлаб қолган ва ҳушсиз ҳолатда топишди. Аввал барчалари нобуд бўлган деб ўйлашди, аммо қизча қимирлаб, йиғлай бошлади.
Айни пайтда Саул шифохонада ётибди, унга онаси ва укасининг ўлими ҳақида ҳали айтишмади. Воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024