Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиянинг энг юқори ташкилотларидаги қатор амалдорларни ишдан бўшатди
Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбари ишлар бошқармаси, Федерал хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қатор ходимларини вазифасидан озод этди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
Унга кўра, ФХХда бошқарма бошлиғи, президент ишлари бошқармаси бўлими раҳбар ўринбосари, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий бош бошқармаси раҳбари ва Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғи ҳамда вазир ўринбосари бўлган амалдор ишдан бўшатилди.
Бундай кадрлар алмашинуви бу давлат хизматчиларининг Россия фанлар академиясига сайланиши билан боғлиқ, деб вазиятга ойдинлик киритган президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 09.06.2026