Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Daimler электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади
Daimler компаниясининг ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими раҳбари Томас Вебер концерннинг электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу ҳақида Stuttgarter Zeitung нашри хабар берди.
Шунингдек компания электрокарлар учун энг янги аккумулятор батареяларини ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда электрокарлар қаторига 10 та модель қўшилади, уларнинг барчаси алоҳида EQ бренди остида ишлаб чиқарилади. 2019 йилда Generation EQ электромобилини йиғиш ишларига старт берилади. Унинг концепти Париждаги автосалонда намойиш қилинган бўлиб, ташқи кўриниши бироз GLC Coupe'га ўхшаб кетади.
Daimler тахминларига кўра, 2025 йилга бориб, электрокарлар сотувлари жаҳон сотувларининг 15-25 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:44 / 26.05.2026
Сурхондарёдаги қувватлаш станциясида электромобил ёниб кетди
20:43 / 26.05.2026
Ferrari биринчи электромобилини тақдим этди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
13:12 / 18.05.2026