10:46 / 29.11.2016
5547

ОАВ: Мессининг отаси «ПСЖ» вакили билан музокаралар ўтказди

«ПСЖ» «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессини харид қилишга жиддий киришган.

RTL телеканали хабарига кўра, Париж клуби томонидан бу борадаги музокараларни спорт директори, кўк-анорранглиларнинг собиқ ҳужумчиси Патрик Клюйверт олиб бормоқда. 

Нидерландиялик мутахассис 29 ёшли ҳужумчининг атрофидагилар билан олиб борилаётган музокараларда воситачи ролини бажармоқда. Хусусан, Клюйверт Лионелнинг отаси  Хорхе Месси билан ўйинчининг келаси йил ёзидаги трансфери эҳтимоли юзасидан суҳбатлашган. 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг Месси билан шартномаси 2018 йил ёзига қадар имзоланган. 

Лионель Испания чемпионатининг жорий мавсумида 10 ўйинда майдонга тушган, 9та гол уриб, 3та голли узатмани амалга оширган.

Top