Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Погба фикр билдирди: «МЮ» лаънатланганми?
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Поль Погба АПЛ доирасидаги 13-тур, «Вест Ҳэм»га қарши учрашувдан сўнг (1:1) фикрларини билдира туриб бу мавсумда жамоасига омад кулиб боқмаётганидан нолиди.
«Биз тез орада ўзимизни лаънатланган деб ҳисоблашни бошлаймиз. Қайси жамоа келишидан қатъи назар, у «Арсенал» бўладими, ёки «Вест Ҳэм» тўлиқ устунликка эга бўлмоқдамиз, аммо юта олмаяпмиз. Омад эртами, кечми, бизга кулиб боқади. Мен бунга ва жамоамга ишонаман. Шунчаки кичик жиҳатларга ҳам эътиборни оширишимиз керак», - дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror нашри.
Эслатиб ўтамиз, ўтказилган 13 тур натижаларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 20 очко тўплаб АПЛ тарихидаги энг ёмон натижасини қайд этиб турибди.
Мавзуга оид
15:54 / 08.11.2025
«МЮ» «Тоттенҳэм»га қарши, Италияда дерби, «Барселона»да яна қийин сафар. Кун ўйинлари анонси
11:18 / 06.01.2025
«МЮ» уйғонди ва «Ливерпул»га кураш таклиф қилди
15:54 / 15.01.2024
«МЮ» ҳужумчилари гол ура бошлади, Испанияда пешқадам очко йўқотди. Европада кун ўйинлари
15:36 / 08.05.2023