20:30 / 30.11.2016
5809

Гарет Саутгейт ниҳоят Англия терма жамоасига доимий муддатга бош мураббий бўлди

Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтни терма жамоа бош мураббийлигига тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда ассоциация твиттери хабар бермоқда.

Манбага кўра, мутахассис АФА билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

«Ишга эга бўлдим – бу бир. Энди уни сифатли бажаришни истайман. Ўз лавозимга киришишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Мухлислар терма жамоадан фахрланиши ва унинг ўйинларидан завқ олиб томоша қилишларини хоҳлайман», — деган Саутгейт.

Гарет Саутгейт бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида 4 та учрашув ўтказганди. Бу даврда жамоа Мальта (2:0) ва Шотландия (3:0) устидан ғалаба қозонган бўлса, Словения (0:0) ва Испания билан (2:2) дуранг натижалар қайд этганди.

Top