Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Тожикистонга катта миқдорда авиатехника етказиб берилишини маълум қилди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия 2017 йилда Тожикистонга унинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида "катта миқдорда авиацион техника" етказиб берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Шойгу Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан учрашувда айтди.
Шойгунинг айтишича, 2017 йилда Россия ва Тожикистон ўртасида "ҳарбий-техник ҳамкорлик, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника етказиб бериш бўйича муҳим фаза" келади. Маълум қилинишича, Тожикистонга самолёт ва вертолётлар етказиб берилиши кўзда тутилган.
Шойгу ҳарбий техниканинг етказиб берилиши минтақада барқарорликни сақлашга имкон беришини ҳамда ИШИД ва "Афғонистон ҳудудидаги бошқа террорчилик ташкилотлари" билан курашишда ёрдам беришини айтди.
Бундан ташқари, Шойгу бу "ёвуз кучлар билан бир сафда курашишга" ваъда берди. Тожикистон мудофаа вазири ўз навбатида, "ҳамдўстликнинг жанубий сарҳадлари ишончли қўриқланишига" ваъда берди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026