Атамбаев Путиннинг илтимоси ҳақида гапириб берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россия ва Қозоғистон етакчилари Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев уни президентлик муддати якунига етгач, лавозимини тарк этмаслигини сўрашгани ҳақида айтиб ўтди.
"Путин муддат якунлангач, кетмаслигимни сўради. Бироқ, мен ҳаммасини халқ ҳал қилишини айтдим. Биз шериклармиз, бироқ Қирғизистоннинг ўз йўли бор", — дея қирғистонлик сиёсатчининг сўзларини келтиради Sputnik Кирғизистон.
Шунингдек, бундай таклиф Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан ҳам келиб тушганини, қўшимча қилди Атамбаев.
"Ҳукумат тадбиркорлар ва фуқароларни хафа қилиши керак эмас. “Ҳалол ишласанг – ишла, аксинча бўлса – қамоққа марҳамат” принципи бўлиши керак. Аввалроқ кетиш ҳақида фикрлар пайдо бўлганди, бироқ ҳаммасини вақт кўрсатади", - деди Қирғизистон президенти.
Маълумот учун, Алмазбек Атамбаев 2011 йилда олти йилга сайланган. Қирғизистонда бир киши кетма-кет икки марта президент бўлиши мумкин эмас.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
13:11 / 12.11.2024