Жамият | 08:51 / 01.12.2016
6156
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон кинотеатрларига келганлар Давлат мадҳиясини тинглашлари лозим бўлади

Фото: © AP

Ҳиндистон Олий суди мамлакат кинотеатрларидаги сеансларнинг аввалида давлат мадҳиясини ижро этиш бўйича қарор чиқарди. Уни тинглаш чоғида кино мухлислари тик туришлари лозим, деб хабар қилмоқда «BBC».

Аниқлик киритилишича, суд қарори 10 кундан сўнг кучга киради. 

«Одамлар озодлик ва ватанпарварлик хусусида ўзларининг шахсий фикрларига риоя қилишларига чек қўйишлари лозим», — дея ҳакамлар сўзларидан иқтибос келтиради маҳаллий ОАВ. 

Ҳиндистон миллий мадҳиясини ижро этиш амалиёти ўтган асрнинг 60–70 йилларида кенг тарқалган, бироқ кейинчалик барҳам топган эди. Таъкидланишича, ҳозирда Ҳиндистоннинг 29та штатидаги барча кинотеатрларга мадҳияни ижро этиш мажбуриятини юкловчи ягона қонун мавжуд эмас. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид