Спорт | 10:37 / 01.12.2016
6544
1 дақиқада ўқилади

Карлсен шахмат фаолиятидаги энг мураккаб ўйинга ойдинлик киритди

Фото: fide.com

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Магнус Карлсен россиялик даъвогар Сергей Карякинга қарши ўз унвонини ҳимоя қилиш фаолиятидаги энг қийин ўйин бўлганини тан олди. 

«Бу жуда, жуда мураккаб бўлди. Жаҳон чемпионати баҳслари нуқтаи назаридан бу ғалаба энг қийини бўлди. У 2013 йилги даъвогарлар мусобақасига ўхшашдир. Ўшанда ҳам мен зўрға ғалаба қозонган эдим», — деган Карлсен ўйиндан сўнгги матбуот анжуманида. 

2016 йилги шахмат тожи учун ўтказилган тай-брейк Карлсен ғалабаси билан якунланди ва у ўз унвонини сақлаб қолди. 

«Тезкор шахмат» бўйича ўтказилган тай-брейк натижасига кўра, умумий ҳисоб 9-7 Карлсен фойдасига бўлган эди. Тай-брейк 4 ярим соатдан кўпроқ давом этди. 

Мавзуга оид