15:59 / 01.12.2016
8295

Мактаб ўқувчилари ОИВга қарши препарат ўйлаб топишди

Австралиялик мактаб ўқувчилари ОИВ билан касалланган  беморлар учун 750 долларли таблеткани 2 долларга ишлаб чиқишди. Улар бунинг қандай уддасидан чиққанлиги тўғрисида The Sydney Morning Herald маҳаллий газетаси хабар берди

Мазкур препарат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаётий муҳим аҳамиятга эга дори воситалари рўйхатига киритилди. Ўтган йили америкалик ишбилармон Мартин Шкрели «Дараприм» препаратига барча ҳуқуқларни сотиб олганди ва унинг нархини (1 таблетка учун) 13,50 доллардан 750 долларгача кўтарган эди. «Дараприм» – паразитлар ва малярияга қарши дори воситаси. У иммунитети пасайган, жумладан ОИВ юқтирган кишиларга тавсия қилинади. 

Сиднейдаги ўрта мактабнинг катта синф ўқувчилари "Дараприм"нинг фаол моддаси бўлган пириметаминни синтезлашнинг уддасидан чиқишди. Улар Сидней университети кимёгари Элис Уильямсон раҳбарлиги остида иш олиб боришди. Синтез усулини қидиришга бир йил вақт сарфланди - патентланган препарат эса мактаб лабараторияси учун ҳаддан ташқари хавфли деб топилди. Янги препаратнинг нархи - бир таблетка учун атиги 1-2 доллар.

Top