Ўзбекистон | 12:40 / 02.12.2016
35429
1 дақиқада ўқилади

Президентлик сайлови натижаси қачон эълон қилинишига ойдинлик киритилди

2 декабрда «PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клубида “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги: Сўнгги инновациялар” мавзусидаги бешинчи сессия бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Раҳимжон Ҳакимов, Шуҳрат Ёқубов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари Санжар Ҳамидуллаевлар қатнашишди. 

Ўзбекистонда Президентлик сайлови натижаси қачон эълон қилиниши масаласига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов ойдинлик киритди: 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддасига кўра, Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтган кундан кейин 10 кун ичида Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилади”, деди у.

Мавзуга оид