Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабрь ойида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан махсус мактаб интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари ташкиллаштирмоқда.
Шулар жумласидан 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 102-махсус мактаб интернатида волейбол, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этди.
Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.