Рамос «эл класико»да «Реал»ни мағлубиятдан сақлаб қолди
«Барселона» Испания чемпионатининг 14-турида «Реал»га қарши кечган ўйинда ғалаба қозона олмади. Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
53-дақиқада Неймар жарима нуқтасидан узатган пасни Луис Суарес голга айлантирди - 1:0.
Ўйин якунида эса Лука Модрич жарима зарбасини ижро этганида, тўпга ҳаммадан баланд сакраган Серхио Рамос тўпни мезбонлар дарвозасининг чап бурчагига йўллади 1:1.
«Реал»ни Зидан қабул қилиб олганидан буён бу иккинчи тўқнашув бўлди. 8 ой муқаддам «қироллик клуби» Каталониядан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, бу сафар дуранг қайд этилди.
«Реал» 34 очко билан турнир жадвалининг биринчи ўрнида жойлашган. «Барселона» 28 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда жойлашган.
Барселона – Реал Мадрид 1:1
Голлар: 1:0 – 53 Суарес, 1:1 – 90 Рамос.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:33 / 15.09.2024
«Реал»га устун ва тўсин ёрдам берди, «Сити» яккапешқадам. Кун ўйинлари
11:38 / 12.09.2024