Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп учта давлат етакчиси билан суҳбатлашди
Фото: © AP
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп учта давлат: Афғонистон, Сингапур ва Тайвань етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги
Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан суҳбатда икки давлат учраётган террорчилик таҳдидлари ҳамда бу таҳдидларни енгиб ўтишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишни муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Трамп Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар муҳокама қилинган.
Трамп шунингдек Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан ҳам суҳбат олиб борди. Таъкидланишича, АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик алоқалар 1979 йилда узилган. Трамп ва Инвэннинг бу суҳбати ўшандан бери икки давлат етакчиси ўртасида бўлиб ўтган биринчи суҳбат бўлди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025