Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Будапешт метросида иккита поезд тўқнашиб кетди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги метрода иккита поезд тўқнашиб кетди ва бунинг оқибатида 10 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Будапешт фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилган.
Маълум қилинишича, тоннелда олдинда кетаётган поезднинг охирги вагонига ортдан келаётган поезд келиб урилган. Тўққиз киши шифохонага ётқизилган, маълумотларга кўра, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Бир кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Махсус хизмат воқеага нима сабаб бўлганини тушунтиришга ҳаракат қилган. Метронинг “қизил йўлаги”даги поездлар қатнови тўхтатилган.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
16:30 / 10.06.2026