Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда гулдан ясалган энг катта конструкция ўрнатилди
Фото: emirateswoman.com
Дубайда гуллардан энг катта конструкция яратиш бўйича Гиннесс рекорди қайд қилинди, деб маълум қилди шаҳар матбуот хизмати Dubai Media Office.
Dubai Miracle Garden гуллар боғи Гиннесс рекордлар китобига киритилган рекордни ўрнатиш бўйича сертификат олди. Бу конструкция ўзидан A380 йўловчи самолётининг гуллардан ясалган нусхасини акс эттиради. Бу "мўъжиза"ни яратиш устида 200 дан кўпроқ одам 180 кун меҳнат қилди.
"Гулдан ясалган самолёт"нинг баландлиги 24 метрни ташкил қилади, унинг каркаси шу боғда етиштирилган 90 тонна гул ва ўсимликлар билан безаб чиқилган. Ҳаммаси бўлиб конструкцияда 600 мингга яқин гул ишлатилган.
Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:00 / 22.10.2025