Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google фавқулодда вазиятларда яқинларни излайдиган иловани ишга туширди
Американинг Google корпорацияси фавқулодда ҳолатларда яқинларни излашга ёрдам берувчи Trusted Contacts иловасини ишга туширди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда. Дастур фойдаланувчига ўзининг жойи тўғрисида дўстлари ва қариндошларига маълумот юбориш имконини беради.
Иловада рўйхатдан ўтгандан сўнг, телефондаги манзиллар китобидан керакли одамларни топиб, белгилаб қўйиш зарур ҳисобланади. «Бу сизга исталган вақтда турган жойингиз тўғрисида маълумот узатиш имконини беради», – деб ёзмоқда нашр.
Trusted Contacts иловаси Apple’нинг Find My Friends ва бошқа иловалардан фарқи у маълумотларни ҳаммага эмас, балки битта ёки барча ишончли одамларга узатади.
Дастур офлайн режимида ишлашга мослаштирилган. Бундай ҳолатда илова фойдаланувчининг ўзига маълум энг сўнгги жойи ҳақидаги маълумотни узатади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026