Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Зенит» ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирмоқда
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, питерликлар «Насаф» клуби яримҳимоячиси Азиз Ғаниевга қизиқиш билдирмоқда.
Яқинда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида тўп сурган футболчи «Зенит» скаутлари эътиборига тушган. Айни вақтда футболчи трансфери бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Азиз Ғаниев «Насаф»нинг жорий мавсумдаги Олий Лига ўйинларида 17 бор кўриниш берган. Шулардан 11 тасида учрашувни бошланғич таркибда бошлаган.
Маълумот учун, Россия Премьер-Лигасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 аъзоси тўп суради: Одил Аҳмедов («Краснодар»), Виталий Денисов («Локомотив»), Вадим Афонин («Оренбург»).
Мавзуга оид
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
16:31 / 20.11.2025
Суперлигада чемпионлик пойгаси. Сўнгги турлар олдидан қандай интригалар бор?
21:09 / 03.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида тўртинчи ўйинни ҳам ютқазди
17:57 / 31.10.2025