09:18 / 06.12.2016
3685

Ява денгизида ичида 16 денгизчиси бор кема чўкиб кетди

Индонезиянинг қорамол ташиш билан шуғулланувчи Sinar Mutiara кемаси экипажнинг 16 аъзоси билан бирга Ява денгизида жойлашган Мадура ороли яқинида чўкиб кетди. Ҳалокатнинг аниқ жойи маълум эмас.

Текширувда аниқланишича, кемадагилардан бири ҳалокат ҳақида оила аъзоларидан бирига телефон орқали маълум қилишга улгургани аниқланган. У кема Мадура яқинида эканини айтиб, ёрдам жўнатишни сўраган.

"Денгизчининг оиласи маҳаллий ҳукуматдан зудлик билан ёрдам кўрсатишни сўраган", — дейилган Антара агентлиги хабарида.

Ҳозирча қидирув амалиёти фойда бермади. Кема ҳалокатига кучли тўлқин сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Top