Жаҳон | 18:29 / 06.12.2016
4265
1 дақиқада ўқилади

Австриядаги президентлик сайловларида ким ғалаба қозонгани маълум бўлди

Фото: © РИА Новости

“Яшиллар” партиясининг собиқ етакчиси Александр Ван дер Беллен ўта ўнгчи рақиби Норберт Хофер устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Reuters Австрия ИИВ расмий хабарига асосан хабар берган.

Якуний натижаларга кўра, Ван дер Беллен сайловчиларнинг 53,8, Хофер эса 46,2 фоиз овозини олган.

Маълумот учун, Австрия суди июлда мамлакатда 22 май куни ўтказилган президентлик сайлови натижаларини бекор қилди. Шу сабабдан давлат президенти сайловларининг иккинчи тури ўтказилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид