Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакасияга қулаган метеорит видеоси пайдо бўлди
Хакасиядаги Саяногорск шаҳри атрофида маҳаллий вақт билан 18:37да (Тошкент вақти билан 16:37) метеорит тушди. Бу ҳақда фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятларнинг маҳаллий тезкор штаби маълум қилган.
Гувоҳлар ҳодиса тасвирланган видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштиришган.
Метеоритнинг ёруғлиги шунчалик кучли бўлганки, уни Саяногорск шаҳридан 80 км узоқликда бўлган Абакан минтақаси пойтахтидагилар ҳам кўришган.
ФВВ вакилларининг сўзларига кўра осмон жисми ҳеч қандай моддий талофат етказмаган. Маҳаллий аҳоли ҳам унинг келиб урилганини сезмаган.
Мавзуга оид
17:40
“Россия жамиятида урушга нисбатан чарчоқ ортиб боряпти” — сиёсатшунос
00:04
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга боради
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:28 / 25.04.2026