Жаҳон | 22:13 / 06.12.2016
6621
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўғаннинг навбатдаги учрашуви қачон бўлиши маълум қилинди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик ҳамкасби ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмига музокаралар ўтказилган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия-Туркия музокаралари якунига бағишланган матбуот-анжуманда айтиб ўтди.

"Биз келгусида қандай ишлашимиз кераклиги борасидаги ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашни тезлаштиришга келишиб олдик. Шунингдек президентлар иштирокида кейинги йилнинг биринчи ярмида ўтадиган олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши йиғилишига барча зарур ҳужжатларни тайёрлаймиз", деб айтди Медведев.

Аввалроқ Путин Эрдўған билан телефонда гаплашиб, Туркияда қизлар ётоқхонасида чиққан ёнғин оқибатида болалар ҳалок бўлгани туфайли ҳамдардлик билдирган.

 

Мавзуга оид