Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буэнос-Айрес метросининг барча йўналишларида ҳаракат тўхтаб қолди
Аргентина пойтахтидаги метрополитен ходимлари касаба уюшмалари ишчилардан бирининг вафот этгани сабаб иш ташлаш эълон қилишди. Норозилик туфайли метронинг барча йўналишларида ҳаракат тўхтаб қолган.
21 ёшли Матиас Крюгер тахминан 02:30 да (Тошкент вақти билан 10:30) депода кондиционерни таъмирлаш жараёнида ток уриши туфайли ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, айни дамда рўй берган воқеа сабаблари ойдинлаштирилмоқда.
Иш ташлаш ташкилотчилари поездлар ҳаракати қачондан тикланиши борасида маълумот беришмаган. "Ўйлашимча, экспертиза якунига етгач, биз иш ташлашни ҳам тугатамиз", - дея айтиб ўтган поезд машинистлари ва автобус ҳайдовчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшма бош котиби Роберто Фернандес.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026