09:29 / 07.12.2016
8867

ОАВ: Samsung Galaxy S8 ҳақида баъзи тафсилотлар маълум бўлди

Фото: Chris Welch

Янги Samsung Galaxy S8 смартфони қулоқчинлар учун анъанавий разъёмсиз чиқарилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Verge.

Мавжуд маълумотларга кўра, Samsung навбатдаги смартфонини қурилмани қувватлаш ва мусиқа тинглашга имкон берувчи USB Type-C разъёми билан жиҳозлайди.

Шунингдек, смартфон стереодинамиклар билан бутланади ва унда гўёки "Уйга (Home) тугмаси бўлмайди. Бундан ташқари, бармоқ излари сканери жорий қилиниши мумкин. 

Бу ахборот ҳали на расман тасдиқланган ва на инкор этилган.

 

Top