Тожикистон ҳукумати йиллик ҳисобот муддатини ўзгартирди
Одатда, Тожикистон ҳукуматининг йил якунларига бағишланган ва президент Имомали Раҳмон раҳбарлигидаги йиғилиши янги йилнинг биринчи ойида ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, ҳукумат таркибида кадрлар алмашинуви амалга оширилар эди.
Аммо, Тожикистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2016 йил натижалари ва 2017 йилдаги вазифалар юзасидан ҳукумат мажлиси биринчи марта декабрь ойида ўтказилади. Республика Вазирлар маҳкамаси йиғилиши 23 декабрда бўлиб ўтиши ҳақида «АП» агентлиги Тожикистон ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Бир неча йиллик амалиётга кўра, айтиш мумкинки, Имомали Раҳмон йиллик ҳисобот натижасидан келиб чиққан ҳолда, вазирликлар, идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар раҳбар ходимларини ўзгартиради.
Шу билан бирга, анъанага биноан, ҳукуматнинг йилдаги якуний ҳисобот мажлиси янги йилнинг январь ойи ўрталарида бўлиб ўтган.
Жорий йилда, у илк бора декабрда ташкил этилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбарининг парламент палаталари қўшма мажлиси олдида қиладиган маърузаси ҳам 22 декабрга кўчирилган.
Мавзуга оид
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024