Бугун Инсон ҳуқуқлари куни нишонланмоқда
1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти умумэътироф этилган Инсон ҳуқуқларини тасдиқлади. БМТ Бош ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари декларациясини қабул қилди. Унинг бандлари Ер юзидаги ҳар бир инсонга бевосита тегишлидир. Уларнинг ижросини ёхуд ўз ҳуқуқи поймол қилинмаслигини ҳар бир инсон талаб қилишга ҳақлидир.
1950 йилда Бош ассамблея 423 (V) резолюциясини қабул қилиб, аъзо давлатларга ва бошқа манфаатдор томонларга 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари кунини нишонлашни тавсия қилган эди.
Бугунги кунда, 10 декабрь бутун дунёда озодлик ва тенглик бир хил таъминланиши учун қадам ташланган кун сифатида кенг нишонланади.
БМТ 2016 йилнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги шиорини – Кимнингдир ҳуқуқи учун бугун кураш! – дея белгилаган.
Бу йил БМТ Инсон ҳуқуқи учун курашишга чақиради. Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш сайёрамиздаги ҳар бир инсоннинг масъулиятли вазифасидир. Ташкилот, қочқинлар ва муҳожирлар, аёллар, туб аҳоли вакиллари, келиб чиқиши африкалик бўлганлар, умуман ирқчилик нишони бўлаётганлар ва зўравонлик ҳамда таҳқирлашларга учраётганлар ҳуқуқлари учун курашишга чақирган.
Мавзуга оид
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024