Жамият | 22:06 / 10.12.2016
6948
1 дақиқада ўқилади

«Москва-Сити» томида Европадаги энг баланд муз майдон очилади

«Москва-Сити» осмонўпар биносининг томида Европадаги энг баланд шаҳар муз майдони очилади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин твиттердаги ўз саҳифасида маълум қилган.

Муз майдон ўз ишини 15 декабрдан бошлаши айтиб ўтилган.

«15 декабрь куни «Москва-Сити» томида Европадаги энг баланд муз майдон очилади. У 354 метр баландликда жойлашган бўлади», — деб ёзган мэр.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид