Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пальмирага ИШИДнинг беш минг жангариси ҳужум қилди
Фото: © RIA
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳрига ҳужумга бор эътиборни қаратишди. Бу ҳолат улар томонидан Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланмаслигига бўлган ишонч билан боғлиқ, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.
"АҚШ ва халқаро коалициянинг Ракка туманидаги фаол ҳарбий ҳаракатлари баҳорга қадар тўхтаб қолганини инобатга олиб, ИШИД Пальмирага бўлган ҳужумга катта кучини ташлади. Тахминан тўрт минг террорчилар техника билан", - дея айтиб ўтди у.
Унинг қўшимча қилишича, ИШИД жангарилари сўнгги бир сутка давомида Пальмирадаги Сурия қўшинлари позицияларига бир неча бора ҳужум уюштириб кўришган.
"Шаҳарга террорчиларнинг ҳужуми уч йўналиш бўйича амалга оширилмоқда: шимол, шарқ ва жанубдан. Ҳаммаси бўлиб беш мингдан ортиқ жангари бунда қатнашмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Пальмира ёнида ўтган пайшанбага қадар бундай миқдордаги террорчилар гуруҳи бўлмаган. Афтидан ИШИД Раккадаги ҳарбий ҳаракатлар тикланмаслигига ишонч ҳосил қилган", - дея айтиб ўтган у.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
10:00 / 10.10.2025
Германия суди ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди
19:10 / 04.07.2025