15:42 / 12.12.2016
9152

Сурия армияси Ҳалабнинг 95 фоизини ўз назоратига олди

Фото: EPA

Сурия армияси Ҳалаб шаҳрининг 90 фоиздан ортиқ ҳудудини ўз назоратига олди. Бу ҳақда урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази матбуот релизида маълум қилинган.

“Сурия ҳукумати Ҳалаб шаҳрининг 95 фоиздан ортиқроқ ҳудудини тўлиқ назорат қилмоқда. Шаҳарнинг шарқий қисмидаги жангарилар қолаётган кварталларнинг умумий майдони эса 10 квадрат километрга тенг”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Сурия қўшинларининг Ҳалабни озод қилиш бўйича амалиёти бошланганидан бери шаҳар шарқий туманларидан 100 минг тинч аҳоли чиқариб олингани, улар ичида 40 484 бола ҳам борлиги хабар қилинган.
 

Top