Жаҳон | 09:02 / 13.12.2016
3558
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда темир йўл транспорти машинистлари йирик иш ташлашни бошлашди

Буюк Британияда темир йўл транспорти машинистлари икки кунлик иш ташлашни бошлашди. Бу ҳолат мамлакат жануби бўйлаб йўналишда сафарга чиққан юз минглаб йўловчиларнинг режаларини чиппакка чиқарган, деб хабар берди "Би-би-си".

Унинг маълумотларига кўра, ушбу маршрутдан деярли 300 минг йўловчи фойдаланади, бироқ иш ташлаш бошлангач, бу йўналишдаги барча поездлар бекор қилинади. 

Маълумот учун, темир йўл ва дарё транспорти ишчилари касаба уюшмаси апрелдан бери иш ташлашларни ташкиллаштириб келади ва ходимлар иш шароитини яхшилашни талаб қилади. 
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид