13:58 / 13.12.2016
10953

#ЁшларҲафталиги2016: “Тафаккур синовлари” республика танлови бошланди

Ҳафталик доирасида республикамиздаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ўртасидаги “Тафаккур синовлари” танловининг финал босқичи бошланди.

Танловни ташкил этишдан мақсад – юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол ёшларни тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда талабаларни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи давридаги ўзгаришлар, эришилган ютуқлар бўйича, сиёсий ва ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда истеъдодли ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир.

Танловнинг ҳудудий ва минтақавий босқичларида республикадаги барча олий таълим муассасалари жамоалари фаол иштирок этди.

Танловнинг якуний босқичида минтақавий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 5 та (Урганч давлат университети, Тошкент давлат аграр университети, Жиззах давлат педагогика институти, Андижон давлат университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти жамоалари) олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари иштирок этишади.

Танлов 5 та шарт асосида ташкил этилиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, Президент асарлари ва маърузалари ҳамда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалардаги ислоҳотлар, миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш, мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти юзасидан ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

Танлов якунида ғолиб ҳамда совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Top