Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Financial Times йил одамини эълон қилди
Халқаро ишбилармонлар газетаси Financial Times АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни йил одами деб эълон қилди. Бу ҳақда нашр сайтида хабар қилинмоқда.
Бундай танловга изоҳ берилган мақолада ёзилишича, Дональд Трамп «АҚШнинг сиёсат юритиш қоидасини ўзгартиришнинг уддасидан чиққан».

«Трампнинг ғалаба сари йўлида энг самарали томони шундан иборат бўлдики, унинг тарафдорлари Трампни жиддий қабул қилган бўлса, ОАВ аксинча йўл тутиб, хато қилди. Эндиликда, у ғалаба қозонгач, ҳар ким ўз билганини қилмоқда», — деб ёзмоқда газета.
Бундан аввалроқ, Time сиёсий журнали ҳам Трампни йил одами деб эълон қилган эди.
Financial Times ўтган йили ГФР канцлери Ангела Меркель йил одами деб топган эди.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
20:44 / 11.12.2025