Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иванка Трамп билан учрашув учун очиқ савдолар ўтказилмоқда
Фото: AFP
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка билан учрашув имконини сотиб олмоқчи бўлган онлайн-аукцион иштирокчилари лот учун эълон қилинган маблағнинг ярмисини тўлашга тайёр.
"Иванка Трамп билан Нью-Йорк ёки Вашингтонда кофедан лаззат ол" номи остидаги лот CharityBuzz.com сайтига қўйилган. Уни сотишдан тушадиган маблағ 50 минг доллар атрофида бўлиши мумкин, бироқ ҳозирча энг катта таклиф 24 мингни ташкил қилди. 5-13 декабрь кунларида эса ҳаммаси бўлиб 15 та таклиф берилган.
Энг кўп маблағни таклиф этган иштирокчи Нью-Йоркдаги Trump Tower ёки Вашингтондаги Trump International меҳмонхонасида 30-45 дақиқалик учрашув имконига эга бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, ғолиб нафақат шахсий маълумотлари ҳақидаги махсус анкетани тўлдириши, балки Trump Organization компанияси томонидан тасдиқланиши ҳам лозим.
Мавзуга оид
11:06 / 07.03.2023
Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакиллари биринчи учрашуви бўлиб ўтади
18:19 / 03.12.2020
Вашингтон прокуратураси Иванка Трампни пул ўзлаштириш иши бўйича сўроқ қилди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020