Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив»нинг ОЧЛдаги рақиблари маълум бўлди
Фото: ОФК
Осиё Чемпионлар Лигасининг 2017 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичига Ўзбекистондан фақатгина мамлакат чемпиони «Локомотив» тўғридан-тўғри йўл олган. Олий Лигада иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган «Насаф» ва «Бунёдкор» плей-офф босқичида иштирок этади.
«Локомотив» «А» гуруҳида иштирок этади. Бу гуруҳда тошкентликлар жамоасига БААнинг «Ал-Аҳли», Саудия Арабистонининг «Ат-Тавун» клублари рақиб бўлиши аниқ. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номига плей-офф босқичидан кейин ойдинлик киритилади. Бу ўрин учун Эроннинг «Истиқлол» ва Қатарнинг «Ас-Садд» клублари кураш олиб боради.

Маълумот учун, сўнгги икки мавсумда ОЧЛда иштирок этган «Локомотив» иккинчи уринишда чорак финалга қадар етиб борганди.
Мавзуга оид
20:44 / 26.11.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» бешинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
23:05 / 05.11.2025
ОЧЛ-2. «Андижон» сафарда «Ал-Холидия» билан дуранг ўйнади
21:09 / 03.11.2025