12:07 / 13.12.2016
6245

Сербия раҳбари Хорватияга норозилик сифатида Брюсселни тарк этди

Фото: AFP

Сербия ҳукумати раҳбари Александр Вучич ЕИ-Сербия ҳукуматлараро конференциясида қатнашмаслигини эълон қилди. Бунга, Сербиянинг ЕИга аъзо бўлишига доир янги музокаралар босқичини бошлашни Хорватия маъқулламагани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Танюг ахборот агентлиги.

Расмий Белград 13 декабрда республиканинг ЕИга аъзо бўлишига оид музокараларнинг бир ёки иккита янги банди очилишига умид қилаётган эди. Бироқ, кейинчалик, Загреб бу жараённи блоклагани маълум бўлди. 

"Мен айрим давлатлар, айниқса Хорватия Республикасининг ҳатти-ҳаракатларидан Сербиянинг норозилигини яширмадим. Чунки, менинг ишим ва масъулиятим Сербия келажаги ҳақида қайғуришдир", — дея Вучич сўзларидан иқтибос келтирган агентлик. 

2015 йил декабрь ойида Сербия ва ЕИ мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг илк икки бобини очган эди. 

Июль ойи ўрталарида Брюссель ва Белград музокаралар тўпламининг яна иккита бобини очганди. Вучич бир неча маротаба республиканинг ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралари 2019 йилда якунланиши борасида ишонч билдирганди. 

 

Top